21:18 | 16.07.24

                       

Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилардан бири вояга етмаган бўлиб, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 16 июль куни соат 01:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекистон кўчасида:

  • ҳайдовчи (вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмас) 2007 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги JAC русумли автомашинаси;
  • ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Б.Й. бошқарувидаги Tracker русумли автомашинаси;
  • ҳайдовчи 2003 йилда туғилган О.Н. бошқарувидаги Spark русумли автомашиналари

тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган йўл ҳаракати қоидаларга амал қилишлари ҳамда тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликлари сўралди.