10:15 | 14.05.24

                       

Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 52 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Matiz ағдарилиб кетган.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Яккасарой туманида 4 та транспорт содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 13 май куни соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида 52 ёшли М.Т. бошқарувидаги Matiz, 26 ёшли А.А. бошқарувидаги Lacetti, 42 ёшли Р.А. бошқарувидаги Spark ҳамда 28 ёшли С.Д. бошқарувида бўлган Isuzu русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: