21:12 | 11.05.24

                       

Тошкентда Малибу 45 ёшли эркакни уриб қочиб кетди

Тошкентда Малибу 45 ёшли эркакни уриб қочиб кетди. Эркак воқеа жойида ҳалок бўлган.

Тошкент, Мирзо Улуғбек туманида Малибу 2 русумли автомашина эгаси 1979 йилда туғилган пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 11 май куни соат тахминан 04:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Феруза кўчасида 2004 йилда туғилган (эркак) С.А. МАЛИБУ 2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1979 йилда туғилган Ю.Ж.ни уриб юборган. Пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», – деб ёзди Тошкент шаҳар ИИББ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: