9:42 | 19.06.23 973
Тошкентда 5 та машина иштирoкида ЙТҲ юз берди
ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқлиги айтилди
Жорий йилнинг 18 июн куни соат 12:20 ларда Бектемир тумани Қўйлиқ кўприги устида бешта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Унга кўра:
- 1995 йилда туғилган фуқаро Ш.Р. бошқарувида бўлган Соbаlt русумли автомашина;
- 1990 йилда туғилган фуқаро З.A. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина;
- 1995 йилда туғилган фуқаро М.T. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина;
- 1991 йилда туғилган фуқаро A.X. бошқарувида бўлган Nexia 2 русумли автомашина;
- 1953 йилда туғилган фуқаро А.K. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқлиги айтилди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.