17:00 | 23.07.24
Тошкентда 73 ёшли профессор ўз уйида ўлдириб кетилди. Жиноятни содир этишда гумонланаётган шахс ушланган.
Тошкентда социолог олим, профессор Абдулахад Қаххоров ўз уйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 18 июль куни соат 22:00ларда, Олмазор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига, Олмазор тумани 10-уйда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан 57-хонадонда шовқин овози эшитилаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ушбу хабар бўйича тезкор-тергов гурухи воқеа жойига етиб келиб, хонадон эшигини очишганда балконда фуқаро 1951 йилда туғилган Каххаров Абдулахат Ганиевич танасининг турли қисмида кесилган тан жароҳатлари билан вафот этганлигини кўрган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Содир этилган жиноят сабаблари аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: