Тошкентда айрим ҳудудлар сувдан узилади. Сувсиз қолган манзилларга махсус техника ёрдамида ичимлик суви етказиб берилади.
Тошкентда таъмирлаш ишлари сабабли баъзи ҳудудларга сув етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани Т.Малик кўчасидаги Д-600мм бўлган ичимлик сув тармоғини қайта улаш жараёнида 2024 йил 16 июль соат 23:00 дан 17 июль соат 11:00 гача сув таъминоти тўхтатиладиган жойлар рўйхати:
- Темур Малик, Темур Малик 2-берк кўчаси, Шўртепа, Шўртепа 2 тор ва берк кўчалари, Шўртепа 3 тор ва берк кўчалари, Турон, Турон 1-2-3-берк кўчалари, Буюк Ипак йўли, Буюк Ипак йўли 1-тор, Жасорат, Жасорат 2-берк, Бинокор, Бинокор 2-берк, 8 март берк, Моҳларойим, Моҳларойим 2-4-берк кўчалари, Шукур Бурхонов, Шукур Бурхонов 1-тор, Шукур Бурхонов 3-берк, Сўфизода, Машъал, Машъал 1-берк, Гулнор, Гулнор 1-2-3-тор, Сарбаланд, Сарбаланд тор, Интизор, Интизор 1-берк кўчалари;
- Бўз-2 мавзеси, Узумзор, Мирзо Улуғбек кўчалари;
- Яланғоч мавзеси, Зафар Диёр, Темур Малик 1-тор, Темур Малик 1-берк, Агрономлар берк, Ўқитувчи, Султония ва берк, тор кўчалари;
- «Турон» санаторияси, «Турон» клиникаси, «Лоло» хусусий болалар боғчаси, Нодирабегим тўйхонаси, 101-мактаб интернат, Туман халқ таълими бўлими, М.Улуғбек тумани ИИБ, «Макро» супермаркет, «Авторитет» устахонаси, Тошкент реабилитация маркази, шифохона, Эъзоза бизнес савдо дўкони, Марказий №1 клиник касалхона, 437, 438-болалар боғчаси, 49-мактаб, Геодезия коллежи, Геодезия коллеж ётоқхонаси, МИБ ташкилоти, Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, Самарқанд кафеси, 367-болалар боғчаси, 187-мактаб, Яланғоч бозори, Бухоро кафеси, Киндер Гарден боғчаси, Умид спорт комплекси, Чик Гуэст хаус меҳмонхонаси.
Хусусан, ушбу ҳудудда жойлашган бошқа корхона ва ташкилотларда ҳам вақтинча ичимлик суви таъминоти тўхтатилиши мумкин.
Сувсиз қолган манзилларга махсус техника ёрдамида ичимлик суви етказиб берилади.