7:39 | 15.07.24
Тошкентда айрим кўчалар ёпилди. Бунга таъмирлаш ишлари сабаб қилиб кўрсатилган (харита).
Тошкентдаги Буюк ипак йўли ва Темур Малик кўчаларининг бир қисми ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги қуйида келтирилган кўчаларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланган:
«Юртдошларимиздан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.