13:30 | 30.04.24

                       

Тошкентда асфальт ўпирилиб тушди

Тошкентда асфальт ўпирилиб тушди. Миробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати муаммонинг сабабини маълум қилди.

Миробод тумани Истиқбол кўчасида иссиқлик қувурида авариявий ҳолат юз берди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Миробод тумани ҳокимлиги

Маълум қилинишича, Миробод тумани ҳокимининг кўрсатмасига мувофиқ, айни вақтда ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари воқеа жойига етиб борган. Чуқур атрофи ўраб олиниб, мазкур муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Фото: Миробод тумани ҳокимлиги

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: