10:49 | 24.07.24
Тошкентда King long русумли йўловчи автобуси тутаб кетди (видео).
«Тошшаҳартрансхизмат» Тошкент шаҳридаги автобуслардан бири тутаб кетгани айтилган хабарлар юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 23 июль куни 18-автобус саройи филиалига бириктирилган King long русумли автобусда тутун ҳосил бўлган.
«Автобуснинг труба насосида носозлик келиб чиққан. Ҳозирда шу автобус таъмирланмоқда. Таъмирлаш ишлари тугагач, автобус йўналишга чиқарилади», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 25 август куни ҳам айнан 18-автобус саройи филиалига бириктирилган Yutong русумли автобусда тутун ҳосил бўлган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: