22:31 | 25.02.24

                       

Тошкентда автобус ва Malibu иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда автобус ва Malibu иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Автобус ўз йўлагида кетаётганда, тўхтаб турган Malibu ҳайдовчиси олд эшикни очиб юборган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда автобус ва Malibu иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 25 февраль куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 18-автобус саройи филиалига бириктирилган King Long русумли автобус ва Malibu русумли автотранспорт воситаси иштирокида майда тўқнашув содир бўлган.

382-рақамли автобус соат 11:30 ларда Бобур кўчасидаги автобуслар учун ажратилган йўлакда кетаётганда, тўхтаб турган Malibu ҳайдовчиси олд эшикни очиб юборган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга, шунингдек, автобусга ҳам зарар етмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: