13:30 | 30.07.24
Тошкентда бир гуруҳ йигитлар юк машинасини ўмарди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Тошкентда ўғрилик қилаётган шахслар воқеа жойида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат тунги 02:35 ларда Ангрен шаҳар «Улуғбек» маҳалласи ҳудудида турган юк автотранспортлари олдида шубҳали ҳаракатлар қилаётган 4 нафар шахслар шу ҳудудда тунги хизматни ўтаётган ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари томонидан кузатилган.
Натижада, 21-38 ёшли 4 нафар шахс юк машинасидан 2 дона катализатор (эҳтиёт қисми)ни яширин равишда ечиб олганлиги аниқланган. Эҳтиёт қисмлар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди.
Ҳолат юзасидан айбланувчиларга нисбатан Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.