16:45 | 31.07.24
Тошкентда бир тўда йигитлар корхонани ўмарди. Ҳолат юзасидан тергов ишлари бошланган.
Тошкентда корхонадан кабель ўғирлаганликда гумонланувчи шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 23 июль куни соат тахминан 06:00 да, номаълум шахслар МЧЖларнинг бирига кириб, 15.649.000 сўмлик 101 метрлик кабель ўғирлаб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169 моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчилар 29 ёшли Аббос К., 23 ёшли Отабек Р., 21 ёшли Самандар В. Ва 46 ёшли Улугбек Х. лар аниқланиб қўлга олинган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: