10:31 | 22.11.23
Шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида битта одам отиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шаҳар ИИББ расмий изоҳ берди.
Унга кўра, кеча, 21 ноябр куни тахминан соат 22.30 ларда туманнинг Нукус ва Авлиёота кўчалари чорраҳасида 25 ёшли Б.Б. бошқарувидаги Hyundai Sonata русумли автомобил пиёдани уриб юборган. Оқибатда, 41 ёшли Ф.К. шифохонага олиб борилганда, шифокорларнинг саъй ҳаракатларга қарамасдан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: