14:45 | 26.07.24
Тошкентда BMW ва Тracker иштирокида ЙТҲ содир бўлди. ЙТҲга 33 ёшли ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган (видео).
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати Юқоричирчиқ туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 20 июль куни соат таҳминан 14:00 ларда Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани худудидан ўтувчи 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 8-километрида ҳайдовчи 1991 йилда туғилган У.Б. бошқарувидаги ВМW русумли транспорт воситасида Бектемир-Ғазалкент йўналишида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, шу йўналишда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган Тracker русумли транспорт воситасини уриши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. (Тўҳтаб турган автоуловда ҳайдовчи ва йўловчилар бўлмаган). Транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.