20:39 | 26.07.24
Тошкентда чинор дарахти кесиб ташланди. Маъсуллар бунинг сабабини очиқлади (видео, фото).
Миробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати МУМ ҳудудида чинор дарахтлари кесилаётгани ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, МУМ ҳудудида чинор дарахти кесилган.
Дарахт Тошкент Ботаника боғи вакиллари ҳамда Миробод тумани экология бўлими бошлиғи томонидан ўрганилган.
Ўрганишлар давомида дарахт қуриб, қурт босган ва инсон ҳаётига хавф солаётган бўлиб, 100 ёшдан ошган чинор эканлиги маълум бўлган.
Мутахассисларнинг изоҳ беришича, чинорни шаҳар мўйловдори деб номланувчи қурт босган бўлиб, ҳашаротлар дарахт танасини ичидан емириб, болалаб, кўпайиб, секин-аста ўсимликни қуритади. Ҳашарот кўпайгани сари атрофдаги бошқа дарахтларга ҳам тарқалиши хавфи юқорилаб бораверади.