11:04 | 15.05.24

                       

Тошкентда Cobalt ёниб кетди

Тошкентда Cobalt ёниб кетди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жабрланганлар тўғрисида маълумот берди.

ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Тошкент шаҳар Учтепа туманида Cobalt ёниб кетгани юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 14 май куни соат 22:00 ларда Учтепа тумани 30-мавзеда 31 ёшли Н.Ғ.га тегишли Cobalt русумли транспорт воситасида, ёнғин келиб чиққан. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: