23:15 | 15.07.24
Тошкентда Damas 63 ёшли аёлни уриб юборди. Аёл тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Тошкентда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир қилди. Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 23 июнь куни соат 18:00 ларда 1987 йилда туғилган Баходир Жўраев Damas русумли автомашинасини Ҳамкорбанк биноси рўпарасидан ўтган автомобиль йўлида бошқариб келаётиб, пиёда – 1961 йилда туғилган Екатерина Гуровани уриб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда Е.Гурова олган тан жароҳатлари билан Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига мурожаат қилган.
15 июль куни шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобил Хамдамов томонидан маҳалла аҳли билан мазкур жиноят сабаб ва оқибатлари муҳокама қилинган.