10:15 | 18.07.24

                       

Тошкентда эркак 22 минг доллар олган вақтда ушланди

Тошкентда мансабдор танишлари орқали ИИБ академиясига ўқишга киргизиб қўйиш эвазига 22 минг доллар олган эркакка жиноий иш очилди.

Яшнобод туманида яшовчи 38 ёшли эркак ИИБ академиясига ўқишга киргизиб қўйиш эвазига 22 минг доллар олган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот маркази хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи эркак ўзининг мансабдор танишлари орқали Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи фуқарони ИИБ академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора талаб қилган.

ДХХ ходимлари, Ички ишлар вазирлиги билан ўтказилган тезкор тадбирда, эркак 22 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли шахсларга жиноят иши қўзғатилди.