9:25 | 12.07.24
Тошкентда эркак оилавий жанжал сабаб аёлини пичоқлаб ўлдирди.
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Чортоқ» маҳалласида яшовчи эркак аёлини пичоқлади. Аёл воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Bugun.uz га хабар берди.
Маълум қилинишича, 11 июль соат 22:00 да «Хуршида Бону» хусусий корхонасига қарашли нонвойхонада оилавий жанжал келиб чиққан. Жанжал оқибатида эр аёлини бир неча маротаба пичоқ билан уриб, ўлдирган. Аёл эса воқеа жойида вафот этган.
Ҳодиса жойини Тошкент шаҳар прокурор ўринбосари, ИИБ ходимлари, туман прокурори ва тезкор-тергов гуруҳи аъзолари кўздан кечирган. Воқеа жойидан қон доғларидан суртмалар, ошхона пичоғи ашёвий далил қиллиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 11 июль Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан эркакга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек эркак ЖПКнинг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) билан қўлга олинган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: