13:55 | 26.07.24
Тошкентда эркак танишини пичоқлаб ўлдирди. Суд унга қамоқ жазосини тайинлаган.
Чилонзорда эркак танишини ўлдиргани учун 3 йилга қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 29 декабрь куни айбланувчи жазони ўтаб қайтгач, Чилонзор туманидаги нонвойхоналардан бирида иш бошлаган. Ҳодиса содир бўлган куни айбланувчи ишдаги шериги билан кечки овқатни қилиб, бирга спиртли ичимлик ичган.
Маст ҳолда бўлган айбланувчи синган газ винтелини кўриб, шеригидан нега синдирганини сўраган. Шериги эса винтелга тегмаганини айтган. Шергини ёлғон гапираётганига ишонган айбланувчи пичоқни олиб унинг қорин қисмига санчиган. Жабрланувчининг қорнидан оққан қондан ўзига келган айбланувчи «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилган.
«Спиртли ичимлик бўлган жойда кўнгилсизлик бўлиши тайин. Айбланувчи ўз вақтида шеригига ёрдам кўрсатгани билан унга етказилган жароҳат ҳаёт учун хавфли деб топилди», — деди Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди айбланувчини Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айбли деб топиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддаси қўллаб, уч йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.