12:56 | 02.08.24
Тошкентда фуқаро интернетдаги ҳаволага кириб 27 млн сўм пулини йўқотди.
Сохта ҳавола юбориш орқали 27 миллион сўм ўзлаштирган сурхондарёлик фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилоятида яшовчи 34 ёшли Ж.Г. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб келган. Ж.Г. ҳаволага кирган жабрланувчи Тошкент шаҳрида яшовчи М.О.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги 27 миллион сўм пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Г.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: