12:35 | 23.07.24
Тошкентда фуқаро каналга тушиб кетди. ФВВ унинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Тошкентда ФВВ қутқарувчилари каналда чўкиб кетаётган фуқарони қутқариб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 23 июль куни соат 01:56 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Баҳодир кўчасидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналига бир фуқаро қўлини ювиш мақсадида бориб, эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.
ФВВ қутқарувчилари ҳодиса жойига бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида фуқарони соғ саломат сувдан олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Фуқаро тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.