15:57 | 02.08.24

                       

Тошкентда фуқарони алдаган «маклер» ушланди

Тошкентда арзон нархга уй олиб беришини айтиб, фуқаронинг пулларини ўғирлаган «маклер» қўлга олинди.

Тошкентда ўзини «маклер» деб таништирган шахс фирибгарликка йўл қўйди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳида яшовчи 23 ёшли Х.О. ИИОга мурожаат қилиб, номаълум шахс ижарага уй топиб бериш учун 1.500.000 сўм миқдоридаги пулни «олдиндан тўлов» сифатида ўзлаштирганлигини айтган.

Маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи Э.И. исмли шахс содир этганлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида, Э.И. маклер эмас, аслида қоровул эканлиги, танишувлар жараёнида Х.О.нинг ишончига кириш орқали ижарага арзон хонадон топиб беришни ваъда қилиб, олдиндан тўлов сифатида ўзининг банк картасига 1.500.000 сўм пулларни ўтказдириб олганлиги, сўнг унинг қўнғироқларига жавоб бермасдан, «қора рўйхатга» киритиб қўйганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.И.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: