7:40 | 14.07.24
Тошкентда тадбиркорларнинг даромад манбаини ошишига хизмат қиладиган гастрономик кўча ташкил қилинади.
Пойтахтда иккинчи гастрономик кўча ташкил этиш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда Миробод туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 15 июлдан Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш бўйича ишлари бошланади.
Ушбу муносабат билан 13 июль куни, туман ҳокими Т.Шевченко кўчасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказган.
Ҳоким учрашув аввалида Вазирлар Маҳкамасининг 395-сонли қарорига асосан пойтахт кўчаларида жозибадор ва серқатнов туризм ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш мақсадида 24/7 режимда ишловчи кўнгилочар кўча ташкил этиш белгиланганлиги ҳақида гапирди.
Ушбу туристик кўчанинг ишга туширилиши тадбиркорларнинг даромад манбаини ошишига хизмат қилиши таъкидланди.
15 июлдан бошланадиган ишлар давомида Тарас Шевченко кўчасида ёритиш устунларини ўрнатиш, ўриндиқлар ва чиқинди урналарини ўрнатиш, дарахт кўчатлари ўтқазиш, суғориш тизимларини ўрнатиш, аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар ўрнатиш, фотозоналар учун декоратив элементлар ташкил этиш, пиёдалар йўлаклари, вело-йўлаклар ва замонавий ўриндиқлар ташкил этиш, болалар ўйингоҳи ва кўргазмали саҳна ўрнатиш каби ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: