21:57 | 31.07.24
Тошкентда ЙПХ ҳодими устига машина ҳайдаган эркак қамалди.
Яккасарой туманида давлат рақам белгиларисиз ҳарақатланиб келаётган машина аниқланган. Бу ҳақда ЙПХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 13 июль куни ЙПХ ходими Malibu 2 ҳайдовчисининг ҳужжатларини текшираётган пайтда давлат рақам белгиларисиз ҳарақатланиб келаётган машинани тўхтатган. Ҳайдовчи испекторга ҳужжатларни кўрсатган лекин ҳодим Malibu 2 эгасига ҳужжатларини қайтариб бераётган вақтда қоидабузар қочиб кетган. ЙПХ ҳодимлари ҳайдовчининг орқасидан борган.
Шунингдек, ҳайдовчи йўл қоидаларига бўйсунмай, хавфли монёврлар содир этиб, ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмаган. У ЙПХ ҳодимининг устига машинани бошқариб, ҳодим капот устида осилиб келишига қарамасдан 400 500 метр масофагача ҳаракатланган. Бунинг оқибатида ҳодим чап оёгидан жароҳат олган.
Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида ҳайдовчи тўхтатилиб, жаримага тортилган.
«Шахсий машинамда ҳаракатланиб кетаётганимда ЙПХ ҳодими тўхтатиб, ҳужжатларни кўрди. Ҳужжатлар тўлиғмаслиги сабаб машинани топширмасдан қочиб кетдим. Ўзбекистон қонунларини хурмат қилиб, ҳодимларга бўйсуниб ҳар доим талаб қилинган вазифаларни бажариш кераклигига хулоса қилдим. Бу ҳолат нотўғри қилган ишимдан афсусдаман», — деди ҳайдовчи
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Янгихаёт туман суди томонидан ҳайдовчига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: