16:03 | 24.07.24
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси онасини калтаклагани айтилмоқда. Bugun.uz ҳолат юзасидан ИИББ билан боғланди (фото).
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси онасини қаттиқ калтаклагани, 65 ёшли аёл уйдан қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
ИИББ матбуот хизмати Bugun.uz’га маълум қилишича, 16 июль куни Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонларнинг бирида, 1959 йилда туғилган М.И. турли хил тан жароҳатлари олганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бироқ жароҳат айнан ўғли томонидан етказилганлиги ҳозирча исботланмаган. Жабрланувчининг ўзи эса ўғлига эмас, келинига қарши кўрсатма берган.
Шунингдек, фуқаро М.И. да аниқланган тан жароҳатини оғирлик даражасини ҳамда руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида, судга оид тиббий ва психиатрик экспертиза тайинланган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: