16:45 | 25.07.24
Тошкентда Lacetti «столба»га урилиши оқибатида 18 ёшли икки йигит вафот этди (видео).
Тошкент шаҳар Миробод туманида машина устунга бориб урилиши оқибатида 18 ёшли йигит вафот этди. Бу ҳақда Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 25 июль куни соат 00:30 ларда Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 38-уй қаршисида ҳайдовчи 2005 йилда туғилган А.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчиси 2006 йилда туғилган Х.Х. олган тан жароҳатлари билан вафот этган.
Шунингдек автомашина ичуда бўлган яна 3 нафар йўловчилар:
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: