13:10 | 04.12.23

                       

Тошкентда мактаб ҳудудида аёл жасади топилди

Аёлнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумоти эълон қилинди.

Тошкент шаҳар Сергели тумани Қўйлиқ-5 мавзесида жойлашган 47-сонли мактаб ҳудудида аёл жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz‘га маълумот берди.

Текширувлар натижасида аёл Сирдарё вилояти Сардоба туманида доимий рўйхатда турувчи, 44 ёшли М.М. экани аниқланган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, фуқаро М.М.нинг ўлими сурункали юрак ишемик касаллиги, кардиосклероз, ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги, алкоголдан ўткир заҳарланиш, бош юқори ва пастки лаб юмшоқ тўқималарининг лат ейишлари, пастки лаб эзилиб йиртилган яраси, юз, тана, қўл ва оёқ соҳалари қонталашмалари ва тери шилинмалари, ички аъзолари тўлақонлиги натижасида вужудга келганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябр куни Тошкентда туркиялик 17 ёшли қиз ўз жонига қасд қилгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: