7:39 | 23.07.24
Тошкентда Malibu'ни дарахт босиб қолди. Дарахт машина олдидаги бинога ҳам зарар етказган.
Мирзо Улуғбек тумани матбуот хизмати «Мустақиллик» маҳалласи ҳудудида дарахт синиб тушгани юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, табиий омиллар таъсирида чинор дарахти синиб тушган. Оқибатда, қандолатчилик тармоғи биноси ва бино олдидаги Chevrolet Malibu русумли автоулов шикастланган. Жароҳат олган фуқаролар йўқ.
Ҳозирда туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан дарахт шохлари бартараф этилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: