9:11 | 23.07.24
Тошкентда МЧЖни қасддан банкрот қилганлар ушланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Яшнобод туманида МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «B-N.» МЧЖ раҳбари А.И. кредитор «П.» МЧЖдан 96 430 АҚШ доллари ва 322,9 млн сўм солиқ қарздорлигини тўламаслик мақсадида корхонанинг умумий майдони 14 779 кв.м бўлган нотурар биносини ўғли А.И.нинг таъсисчилигидаги «R.» МЧЖга гўёки 229,8 млн сўмга сотилганлиги тўғрисида шартнома расмийлаштириб, МЧЖни қасддан банкротлик ҳолатига олиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: