11:33 | 28.07.24

                       

Тошкентда ўғрилик содир қилган 35 ёшли эркак ушланди

Тошкентда ўғрилик содир қилган 35 ёшли эркак ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда қорақарағай ўғирлаган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Юнусобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, 2024 йилнинг 6 июлида номаълум кимса 51-ёшли Э.Вазирага тегишли фермер хўжалиги ҳудудига кириб, 7 дона 35.000.000 сўмлик қорақарағайни ўғирлаб кетган. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида жиноятни содир этишда гумонланган 35 ёшли Т.Дилмурод ушланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: