7:59 | 01.03.24

                       

Тошкентда ўқувчи мактабга ўйинчоқ қурол олиб келди

Тармоқларда мактаб ўқувчиси дарсга қурол олиб келгани акс этган суратлар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Тошкент шаҳрида Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси мактабга қалбаки қурол билан келгани акс этган фотосуратлар тарқалди.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Ҳақиқатан ҳам 8-«Б» синф ўқувчиси И.А. ўйинчоқ тўппончани ўз белига қистириб, синф доскаси олдида турган саҳифага жойлаган. Кейинчалик бу фотосурат бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларида тарқалиб, кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолатдан сўнг мактаб маъмурияти томонидан «Оққўрғон» маҳалласи инспектори, ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддасига асосан жавобгарликка тортилган. Ўқувчининг ўйинчоқ тўппончаси маҳалла инспектори томонидан олиб қўйилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: