12:25 | 26.07.24

                       

Тошкентда психофаол дорилар сотаётган ота-бола ушланди

Тошкентда психофаол дорилар сотаётган ота-бола ушланди. Улардан 900 млн сўмлик дорилар айшовий далил сифатида олинган.

Тошкент вилоятида 900 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи психофаол дориларни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 16 июль куни маъсуллат томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.С. назоратдаги харидорга 70 дона «амино-метил» ҳамда 3 дона «тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4 миллион 300 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган. Унинг ёнидан яна шу каби 7 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари далилий ашё сифатида олинган.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Суриштирувлар давомида аниқланишича, мазкур дориларни назоратдаги харидорга 1981 йилда туғилган шахс И.Ж. етказиши керак бўлган. Аммо, ота бундай қинғир иш учун ўз фарзанди 18 ёшли Х.С.ни юборган.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ота-боланинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Натижада 9.800 дона «зардекс», 250 дона «амино-метил» ҳамда 15 дона «тропикамид» (қора бозордаги нархи 857 миллион сўмлик) кучли таъсир қилувчи, психофаол дори воситалари сотиш мақсадида сақланаётганлиги аниқланиб далилий ашё сифатида олинган.

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Ҳолат юзасидан жиноятчиларга нисбатан Жиноят Кодексининг 251/1 моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: