20:12 | 22.07.24

                       

Тошкент вилоятида қизига зўравонлик қилган ўгай она озодликдан чекланди

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизига зўравонлик қилган ўгай она озодликдан чекланди. У қизини ўлдириш билан қўрқитиб келган.

Тошкент вилоятида 13 ёшли қизига мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилган она озодликдан чекланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Болалар омбудсманига Зангиота туманидаги С.Ш. (аёл) ўгай қизи 13 ёшли С.Р га мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилаётгани юзасидан видеоматериал келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки терговда аниқланишича, Ш.С. 2010 йилда туғилган қизи С.Р. ни 2023 йил давомида муттасил равишда дўппослаб, унга нисбатан жисмоний ҳамда руҳий жиҳатдан азоб бериб, унда кучли қўрқув ҳосил қилиш йўли орқали ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, танасининг турли қисмларига тан жароҳатлари етказиб келган.

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 5 июнь куни бўлган суд хулосасига кўра, Ш.С. Жиноят Кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а, в» бандлари (Қийнаш) ва 112-моддаси 3-қисми (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.