12:37 | 20.07.24
Тошкентда Spark 60 ёшли аёлни уриб юборди. Аёл олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати Юнусобод туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 19 июль куни соат 20:30 ларда Юнусобод тумани Ахмад Дониш кўчаси 1-уй қаршисида 2004 йилда туғилган Д.Р. Спарк русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1960 йилда туғилган (аёл) Г.Ш.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишлари сўралди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: