9:25 | 31.07.24

                       

Тошкентда учта туман газдан узилади

Тошкентда учта туман газдан узилади.

Тошкентда Чилонзор, Яккасарой ва Сергели туманларига газ етказиб бериш тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Яккасарой ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 31 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):

  • «Шарқ тонги» МФЙдаги 78 та ерли хонадон;
  • «Хонтўпи» МФЙдаги 34 та ерли хонадон;
  • «Хайдаробод» МФЙдаги 62 та ерли хонадон;
  • Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та.

Яккасарой тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):

  • «Қушбеги» ва «Дилбулоқ» МФЙ Қушбеги мавзесидаги 28 та кўп қаватли уйлардаги 1440 та хонадон;
  • Солярис тураржой мажмуасидаги 3 та кўп қаватли уйлардаги 580 та хонадон;
  • Бошлиқ 4-тор кўчаси 3 та кўп қаватли уйлардаги 36 та хонадон ва 10 та ерли хонадон;
  • Улгуржи истеъмолчилар сони: 58 та.

Сергели тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача):

  • «Қутбарака» МФЙ А.Навоий массиви ва Узумзор кўчаларидаги 803 та ерли хонадон;
  • «Хонтепа» МФЙ Ёқубова кўчасидаги 184 та ерли хонадон;
  • Улгуржи истеъмолчилар сони: 12 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: