15:11 | 31.07.24

                       

Тошкентда вояга етмаган қиз машина бошқарди

Тошкентда вояга етмаган қиз машина бошқарди. Унинг онасига нисбатан қонуний чора кўрилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати вояга етмаган қизига машинани ҳайдаш учун берган аёлга қонуний чора кўрилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, 1981 йилда туғилган фуқаро К.И. вояга етмаган қизига Malibu 2 русумли машинасини бошқариш учун берган. Бу ҳолат акс этган видеолар эса ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Маъсуллар томонидан ҳолат ўрганилиб, вояга етмаган қизга машинани бергани учун аёлга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Malibu 2 русумли машина эса вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: