10:43 | 02.12.24

                       

Тошкентда вояга етмаган қизга уятсиз ҳаракат қилган шахс қамалди

Тошкентда 26 ноябрь куни вояга етмаган қизнинг орқасидан кузатиб, уятсиз ҳаракатлар содир этган эркакка 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Мирзо Улуғбек туман судида 30 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича очиқ суд мажлиси ўтказилиб, Ж.Ш.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Текширувга кўра, Ж.Ш. 26 ноябрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги Тамарахоним кўчасида вояга етмаган А.Х.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган. У жабрланувчи қизнинг белидан қучоқлаб, ўпишга ҳаракат қилган. Қиз қаршилик кўрсатиб, ёрдамга чақирганидан кейин Ж.Ш. воқеа жойидан қочиб кетган.

Суд ҳукмига кўра, Ж.Ш. МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми бўйича айбли деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига маҳкум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: