15:00 | 25.12.23

                       

Тошкентда яна 9 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Уларнинг орасида бир нафар 69 ёшли ҳамда уч нафар 50 ёшли шахслар ҳам бор.

Тошкент шаҳрида давом этаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг «Долзарб қирқ кунлиги» доирасида пойтахт ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қуйидаги бир нечта шахслар бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 50 ёшли Камалов Фазлиддин Муҳиддинович, 26 ёшли Эркинов Фозил Искандар ўғли, 38 ёшли Саидов Бегзод Юлдашевич, 27 ёшли Самандаров Шерзоджон Зокир ўғли, 35 ёшли Асатиллаев Едгар Раҳматиллаевич ҳамда 23 ёшли Аҳмаджонов Иззатилла Исматилла ўғли Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисмини содир этганликда гумонланмоқда.

Шунингдек 69 ёшли Ибодов Ниёз Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми, 50 ёшли Умаров Лутфилла Рихсиллаевич Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми, 276-модда ҳамда 50 ёшли Муминов Сирожиддин Вахабович Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмини содир этганликда гумонланмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Фуқаролардан агар ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлса ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлса пойтахт ИИББга мурожаат қилиши сўралган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: