11:03 | 19.07.24
Тошкентда янги қурилган бекат икки кундан сўнг қулаб тушди. Маъсуллар бунинг сабабини очиқлади.
Тошкентда бекатнинг қулаб тушишига устунлар яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Яшнобод туманида жойлашган автобус бекати ағдарилиб тушганлиги ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу бекат аслида туман ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 15 июль куни барпо этилган бўлиб, уларнинг устуни яхши мустаҳкамланмагани сабабли 17 июль куни бекат ағдарилиб тушган. Ҳодиса тунда содир бўлган. Фуқароларга зарар етмаган. Ҳозирда туман ҳокимлиги маъсуллари томонидан камчиликлар бартараф этилмоқда. «Ғалабанинг 40 йиллиги» бекатида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг 2 ва 5 автобус саройи тасарруфида бўлган 11дан ортиқ автобуслар ҳаракатланмоқда.