13:12 | 09.04.24

                       

Тошкентда юк машиналари ҳаракати бир суткага чекланади

Тошкентда юк машиналари ҳаракати бир суткага чекланади. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати бунинг сабабини маълум қилди.

Тошкентда Рамазон ҳайити муносабати билан юк машиналари ҳаракати бир суткага тўлиқ чекланади. Бу ҳақда Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида 9 апрел соат 17:00 дан 10 апрел соат 17:00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналари кириши ва шаҳарда юк автомашиналари ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.

Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: