18:40 | 16.01.24

                       

Тошкентда янги қурилаётган бинонинг юқори қаватидан чиқинди ташлаган шахс аниқланди

Ҳуқуқбузар 1 млн 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги қурилиш объектларидан бирининг юқори қаватидан пастга чиқинди ташлангани акс этган видео тарқалганди.

Ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасига кўра мазкур ҳуқуқбузарлик фуқаро И.К. томонидан содир этилганлиги тарқалганди.

Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. I. К. БҲМнинг 5 баробари — 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: