9:11 | 10.05.24

                       

Тошкентдаги ЙТҲда Lacetti ағдарилиб кетди

Тошкентдаги ЙТҲда Lacetti ағдарилиб кетди. ЙҲХБ 22 ёшли ҳайдовчи иштирокидаги автоҳалокат ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Миробод туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 9 май куни соат 19:30 ларда Миробод тумани Ислом Каримов-Тарас Шевченко кўчалари кесишган чорраҳасида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Ҳайдовчилар, 2001 йилда туғилган Ш.И.  бошқарувида бўлган Lacetti ва 1974 йилда туғилган О.Н. бошқарувида бўлган Lacetti иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: