21:57 | 22.07.24
Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилди. Маъсуллар бунинг сабабини маълум қилди.
Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми барча турдаги транспорт ҳаракати учун ёпилди. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тарас Шевченко кўчасида 24/7 режимда фаолият юритувчи кўнгилочар (гастрономик) кўчани ташкил этиш бўйича ишлар бошланган.
Шу сабабли, Тарас Шевченко кўчасининг Саид Барака ва Фидокор кўчалари кесишмасидаги 250 метр қисми 25 август санасигача ёпилгани айтилди. Ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилинади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: