22:37 | 09.05.24

                       

Тошкентдаги пойгада 27 ёшли йигит вафот этди

⚡️Сергилидаги пойгада 27 ёшли йигит вафот этди. 24 ёшли ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди (видео).

Тошкент шаҳар, Сергели туманида 27 ёшли йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчаси Автотунинг устахонаси қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган А.Х. KIA Stinger русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1997 йилда туғилган Д.К.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилганда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: