13:30 | 31.07.24
Тошкентдан Абу-Дабига учадиган рейс кечиктирилди. Uzbekistan Airports кечиктириш сабабини очиқлади.
Тошкентда Wizz Air авиакомпаниясининг парвози 17 соатдан кўпроққа кечиктирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 12:05 да жўнаши режалаштирилган Wizz Air авиакомпаниясининг 5W7160 (Тошкент – Абу-Даби) рейси техник сабабларга кўра учиш аэропортида қолмоқда.
Wizz Air хорижий авиакомпания бўлганлиги сабабли, ташкилий масалаларни ҳал қилиш бироз вақт талаб қилган. Айни пайтда мазкур рейснинг 105 нафар йўловчиси, жумладан, хорижий фуқаролар ва бошқа вилоятлардан келган Ўзбекистон фуқаролари авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган ва аэропортдан вақтинча бўлиш жойигача транспорт билан таъминланган.
Тошкент – Абу-Даби йўналиши бўйича парвоз 31 июль куни соат 04:00да амалга оширилиши режалаштирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: