9:43 | 16.02.24

                       

Тошкентдан Фарғонага қўшимча авиақатнов амалга оширилади

Тошкент–Фарғона–Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейс амалга оширилади. Парвозлар 16 февраль куни ташкил этилади.

16 февраль куни Тошкентдан Фарғонага қўшимча авиақатнов амалга оширилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент-Фарғона-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов 16 февраль куни йўлга қўйилади. Парвозлар қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

HY81 қатнови, Тошкент–Фарғона йўналиши

  • Тошкентдан жўнаб кетиш: соат 18:00;
  • Фарғона шаҳрига етиб келиш: соат 18:50.

HY82 қатнови, Фарғона–Тошкент йўналиши

  • Фарғона шаҳридан жўнаб кетиш: соат 20:00;
  • Тошкентга етиб келиш: соат 20:50.

Аввалроқ Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги авиақатновлар сони ҳафтасига 100 тага етказилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: