9:25 | 28.07.24
Тошкентнинг айрим ҳудудларига «свет» етказиб бериш тўхтатилди.
Тошкент туманининг баъзи ҳудудларида «свет» вақтинча бўлмайди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Келес П/С 35/6 кВа Т-1, Т-2 трансформаторида (шинний мост) таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли ушбу трансформатордан чиқувчи Болажон, Камалак, Мактаб, Фабрика, Қоплонбек, Олмазор, Шомаҳмудов фидерлари орқали электр энергияси билан таъминланувчи Тошкент туманининг – Оқибат, Файзобод, Озодлик, Ифтиҳор, Сағбон, Қорасарой, Уч-сада, Қирариқ, Тинчлик, Ифтихор, Ҳувайдо, А.Навоий, Қизғалдоқ, Соҳибкор маҳаллаларида ва ушбу ҳудудда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар (Ҳокимият, ИИБ, Марказий шифохона, Дока-хлеб, Бонито ва бошқалар) да 2024 йил 28 июль куни соат 06:00 дан 13:00 га қадар электр таъминоти бўлмайди.
«Келтирилаётган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: