13:52 | 02.08.24

                       

Тошкентнинг иккита ҳудудида «валютчиклар» ушланди

Тошкентнинг иккита ҳудудида «валютчиклар» ушланди. Уларнинг ёнидаги пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкентда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, маъсуллар томонидан Мирзо Улуғбек туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Э. фуқаро У.Ю.га жами 5 300 АҚШ долларини 67 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Қўштепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Э. жами 3 150 АҚШ долларини 40 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида 3 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.