11:30 | 14.06.23 1255

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси ўчирилди

Бунга таъмирлаш ишлари сабаблиги айтилди

Тошкент шаҳридаги 4 та туманнинг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали маълум қилди.

Хабарга кўра, бугун, 14 июн куни Яшнобод, Учтепа, Яккасарой ва Чилонзор туманларининг қуйидаги ҳудудлари электр таъминотидан узилади:

  • Яшнобод туманининг: «Шохсанам», «Катта Янгиобод», «Авиасозлар», «Наврўзобод», «Парвоз» ҳамда «Дилбоғ» МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 17:00 гача;
  • Учтепа туманининг: «Боғистон» МФЙнинг 4 та кўп қаватли турар жой биносида соат 17:00 гача;
  • Яккасарой туманининг: «Муқимий» МФЙ ҳудудида соат 17:00 гача;
  • Чилонзор туманининг: «Дўмбиробод» ҳамда «1-Чарх Камолон» МФЙлари ҳудудида соат 18:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Ўз навбатида «Ҳудудий электр тармоқлари»АЖ Тошкент шаҳар филиали етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 310
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 728
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1078
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 824
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 446
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 935